1

Македония ва Греция ўртасидаги давлат номи можаролари юзасидан бир қарорга келинди

ДУНЁ 14.06.2018, 20:36
Македония ва Греция ўртасидаги давлат номи можаролари юзасидан бир қарорга келинди

Узоқ вақтдан буён давом этаётган Македония ва Греция ўртасидаги ном билан боғлиқ можаролар юзасидан ниҳоят бир қарорга келинган, дея хабар бермоқда ТАСС нашри.

Македония Греция билан билан ўз номини ўзгартириш бўйича келишувга эришди.

Кўп йиллик норозиликлар ва музокаралардан кейин икки давлат бош вазирлари Алексис Ципрас ва Зоран Заев бир тўхтамга келдилар. Таъкидланишича, тегишли ҳужжатлар имзолангандан кейин Македония Шимолий Македония Республикаси деб атала бошланади. Бу хақда Греция бош вазири Зоран Заев матбуот анжуманида эълон қилган. Унинг миллий тили македон тили, фуқаролари эса македонияликлар деб аталади.

Македониянинг янги номи ҳам халқаро, ҳам икки томонлама даражада қўлланади. Энди ҳужжатларни икки давлат ҳукумати тасдиқлаши лозим. Шундан кейин Македония Европа Иттифоқи ва НАТОга киришга даъвогарлик қилиш ҳуқуқини олади. Македония БМТ томонидан расмий равишда Югославия Македония Республикаси деб аталадиган бўлди. Шу вақтгача ушбу масала бўйича музокаралар Греция томонидан блоклаб келинаётган эди. Македониянинг номланиши бўйича Греция билан баҳс унинг Югославиядан ажралиб чиққанидан кейин вужудга келган. Грецияда шундай номдаги вилоят бўлгани сабабли пойтахт Афина Македониянинг бу номини тан олмаган. Музокаралар вақтида, шунингдек, Юқори Македония ва Янги Македония номлари ҳам таклиф қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1