1

Лондонда сув устида кўргазма ташкил этилди

ДУНЁ 19.06.2018, 14:10
Лондонда сув устида кўргазма ташкил этилди

Буюк Британиянинг Лондон шахридаилк бора сув устида кўргазма ташкил этилди, деб хабар берди ТАССнашри.

ЛондоннингХайд Паркинг кўли бўйидақадимги Миср мақбараси шаклидаги ноодатий галерея биноси барпо этилди. 20 метр баландликдаги бино қизил, оқ ва мовий рангли барреллардан яратилди.

Бунинг учун7500 дан ортиқ баррел идишлардан фойдаланилди.Унинг ичида қадимий Мисрга оид бинова қабрларнинг кўринишлари акс этган сурат ҳамда макетларни кўриш мумкин.

“Ушбу лойиҳадан ортиқча маъно қидириш керак эмас. Бу шунчаки ўзига хос санъат уйидир. Унинг барча нарсадан ҳамда шовқин-суронлардан узоқлигива табиат қўйнида жойлашгани, кўргазмага ташриф буюрувчилар учун мароқли хордиқ олишларига ёрдам беради. Томошабинларнинг хаёли эса фақат санъат билан банд бўлади”, деб маълум қилди лойиҳа муаллифи Кристо Жавачеф.

Ғоя муаллифи Кристо Жавачеф бўлиб, у бунданаввал 2015 йилдаНью- Йоркда ва 1995 йилда Берлинда шу каби сув устидаги кўргазмаларнияратган.Лондондаги мазкур янгилик эса одамларни қизиқтира олди. Буни, унинг очилиш маросимига келган санъат ихлосмандлари сонидан ҳам билиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1