1

Францияда ўрта асрларга оид қўлёзма ким ошди савдосига қўйилди

ДУНЁ 19.06.2018, 14:25
Францияда ўрта асрларга оид қўлёзма ким ошди савдосига қўйилди

Бундан 500 йилмуқаддам ёзилган қўлёзма кутилганидан ҳам юқори нархга сотилди, деб хабар берди РИА Новости нашри.

Мазкур қўлёзма тахминан 1495 йилларда ёзилган бўлиб,унинг муаллифи ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. У лотин тилида ёзилган бўлиб, уйғониш даврига оид ёзувларга бағишланган. Шунингдек, қўлёзма француз рассоми Жан Пойер томонидан безатилган.

"Petau Hours of Book" номини олган ушбу китоб аввалига Париж шаҳрида кенг омма эътиборига тақдим этилди. Шундан сўнг, у ким ошди савдосига қўйилди.Қадимий қўлёзма 700 минг еврогабахоланган бўлиб, жараён давомида унинг нархи 4,29 миллион еврогача кўтарилди.

Бу аукцион, ноёб қўлёзмалар ким ошди савдосининг биринчиси бўлиб, яна 7 ташу каби савдоларни ўтказиш режалаштирилмоқда.Бадиий хазиналар франциялик коллекционерлардан бири томонидан тўпланган. Унинг вафотидан сўнг уларни ким ошди савдога қўйиш бошланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1