1

Ҳиндистонда сичқонлар банкоматдаги пулларни еб қўйди

ДУНЁ 20.06.2018, 10:39
Ҳиндистонда сичқонлар банкоматдаги пулларни еб қўйди

Ҳиндистонда банкоматлардан биридаги 1,23 миллион рупий пулни сичқонлар қисман еб қўйди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Хабар қилинишича, 20 майдан бошлаб банкомат ишламаган. Орадан бир неча кун ўтгач, ходимлар аппаратни очиб, текширишга қарор қилишган. Аппарат очилганда сичқонлар пулларни майда бўлакларга бўлиб, кемириб ташлагани маълум бўлди.

Банкоматда 2 миллион 948 минг рупий пул бўлган. У асосан 500 ва 2000 рупийлик банкнотлар билан тўлдирилган. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан полиция суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1