1

Қозоғистонда бекатда турган одамларни машина босиб кетди

ДУНЁ 20.06.2018, 10:52
Қозоғистонда бекатда турган одамларни машина босиб кетди

Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида автобус бекатида енгил машина бекатда турган одамларни босиб кетди, оқибатда 6 киши жабрланди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Нашрнинг хабар беришича, ЙТҲ кеча, сешанба куни кечқурун рўй берган.

“Toyota русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бекатда турган одамларни босиб кетди”, деб хабар берди маҳаллий тезкор хизмат вакили.

Жабрланган 6 киши вилоят касалхонасига ётқизилган. Уларнинг икки нафари бош-мия, болдир синиши, қориннинг ёпиқ жароҳатларини олишган. Ҳодиса юзасидан полиция тергов ишларини олиб бормоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1