1

Японияда зилзила қурбонлари сони 5 кишига етди

ДУНЁ 20.06.2018, 11:02
Японияда зилзила қурбонлари сони 5 кишига етди

Япониядаги зилзилада қурбон бўлганлар сони 5 кишига етди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Қурбон бўлганлар орасида 9 ёшли бола ҳам бор. 395 киши яраланган, тан жароҳати олган. 1,7 минг киши ҳамон эвакуация пунктида қолмоқда.

Ер қимирлаганига икки кун бўлганига қарамай, мазкур туманда ҳамон силкинишлар тўхтамаган, уларнинг сони 35 тага етган. Душанба куни эрталаб Осака префектурасида 6,1 балли зилзила содир бўлган. Зилзила ўчоғининг чуқурлиги ўн уч километрни ташкил этади.

100 мингдан ортиқ оила газсиз ва электр чироғисиз қолган. Зилзила темирйўл транспорти фаолиятини ҳам издан чиқарган. Метро ва темирйўллар зилзиладан 12 соат ўтгач, ўз ишларини давом эттиришган. Бу вақтда халқаро Кансай аэропортида самолётлар учиши ва қўниши ҳам тўхтатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1