1

Чимкент республика аҳамиятидаги шаҳар мақомини олди

ДУНЁ 20.06.2018, 11:59
Чимкент республика аҳамиятидаги шаҳар мақомини олди

Вилоят маъмурий маркази Чимкентдан Туркистонга кўчирилади. Жанубий Қозоғистон вилояти Туркистон вилояти, деб ўзгартирилади.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Қозоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишининг айрим масалалари” тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Фармонга кўра, Чимкент республика аҳамиятидаги шаҳар мақомини олди, вилоят маъмурий маркази Чимкентдан Туркистонга кўчирилади. Жанубий Қозоғистон вилояти Туркистон вилояти, деб ўзгартирилади.

Қозоғистон президенти Чимкент Остона ва Олмаота сингари аҳолиси бир миллиондан ошиб кетган шаҳарлар қаторига кирганлигини таъкидлади.

«Чимкент нафақат мамлакатимизнинг, балки Марказий Осиё минтақасининг инвестициялар, технология ва интеллектуал ресурсларнинг янги марказига айланади. Бунинг учун барча шарт-шароит ва зарур потенциал мавжуд», – деди Назарбаев.

Туркистон Чимкентдан 170 километр Шимолий-Ғарбда жойлашган бўлиб, шаҳарда 260 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Туркистонда “Ҳазрати султон” тарихий-маданий қўриқхона-музейи бор, унинг ҳудудида Соҳибқирон Амир Темур фармонига биноан қурилган Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси ва ўрта асрларга оид ёдгорликлар мавжуд.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1