АсосийShou-biznes

Элвис Преслининг набираси Райли Кио турмушга чиқмоқда

Машҳур рок-н-ролла қироли Элвис Преслининг набираси модель Райли Кио ва унинг севимли кишиси актёр Алекс Петтифер оила қуришмоқда. Бу ҳақда acmb.ru нашри хабар бермоқда.

Райли Элвис Преслининг қизи Лиза-Мария Пресли ва қўшиқчи Дэнни Киоларнинг оиласида дунёга келган.

Шунга қарамай у ота-онаси каби қўшиқчи эмас, модель бўлишга эришди. Тўй санаси омма эътиборига ҳавола этилмаяпти, бироқ ёшлар қўлидаги узуклар узоқ кутилган тўй яқин орада бўлиб ўтишига ишора бўлиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар