АсосийDunyo

Шанхайда халқаро кинофестиваль бўлиб ўтди

'Шанхайда халқаро кинофестиваль бўлиб ўтди'ning rasmi

Хитойнинг Шанхай шаҳрида халқаро “Олтин Қадаҳ” кинофестивали ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди, деб хабар берди РИА новости шаҳри.

Шанхай Халқаро кинофестивали бу йил йигирма биринчи маротаба ўтказилмоқда. Унда жаҳоннинг 108 та мамлакати иштирок этди. Танловга 3400 га яқин фильмларариза топширган бўлиб, улардан 13 таси “Олтин Қадаҳ” соврини учун курашган.

Унинг якунига кўра, Швецария ва Мўғилистонлик киноижодкорлар томонидан ҳамкорликда яратилган “Жаннатдан ташқарида”кинокартинаси "Энг яхши фильм" номинацияси бўйича ғолиб деб топилган. Канадалик актриса Изабел Блаис эса “Энг яхши актриса” мукофотини қўлга киритди. Америкалик актёр Тай Шеридан эса “Энг яхши актёр” дея тан олинди.Хитойлик сценарийнавис Сонар Гял "Ala Changso" картинаси учун мукофот соҳибига айланди.

Шунингдек, “Олтин Қадаҳ” халқаро кинофестивалида яна бир қанча йўналишлар бўйича ижодкорлар мукофотлар билан тақдирланди.

    Бошқа янгиликлар