1

Буюк Британияда мамлакат учун энг юқори ҳаво ҳарорати кузатилди

ДУНЁ 27.06.2018, 06:48
Буюк Британияда мамлакат учун энг юқори ҳаво ҳарорати кузатилди

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида айни кунларда юқори ҳаво ҳарорати кузатилмоқда, дея хабар берди Segodnya.ua нашри.

Лонданда бир неча кундан бери иссиқ об-ҳаво шароити ҳукм сурмоқда. Метеорология маркази ҳарорат 31 даражага етганини хабар қилган. Бу эса Буюк Британия учун энг юқори даража ҳисобланади. Пойтахт аҳолиси паркларда ва фаввора яқинида вақт ўтказишга ҳаракат қилишмоқда.

Кунлар иссиқ бўлишига қарамай, аҳоли ёзнинг юқори даражада бошланганидан норози эмас. Аксинча, одамлар қуёш нурларидан баҳраманд бўлишмоқда. Уларнинг таъкидлашича, бу совуқдан кўра яхшироқ. Буюк Британияда баҳор ойлари ҳам ўтган йилларга қараганда иссиқ келган эди. Бу каби юқори ҳарорат Европанинг бир қатор мамлакатларида ҳукм сураётгани қайд этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1