1

Ҳиндистонда сув тошқинлари мавсуми бошланди

ДУНЁ 27.06.2018, 06:50
Ҳиндистонда сув тошқинлари мавсуми бошланди

Осиёнинг бир қатор мамлакатларида бўлгани каби Ҳиндистонда ҳам мавсумий сув тошқинлари рўй бермоқда, дея хабар қилмоқда Лайф нашри.

Ҳиндистоннинг кўплаб шаҳарларида, хусусан, Мумбайда ёмғир ёғиши сув тошқинларини келтириб чиқарди. Бу эса аҳолининг одатий ҳаёт тарзини издан чиқармоқда. Сув сатҳи тобора ўсиб бормоқда. Транспорт ҳаракатининг иложи бўлмагач, одамлар ўз манзилларига сув кечиб пиёда юришга мажбур бўлишмоқда. Кўчаларда ботиб қолган ёки бирор яроқсиз ҳолатдаги машиналарни кўриш мумкин.

Бир қанча пунктларда қурилиши олиб борилаётган бинолар қулаб тушган. Қишлоқ хўжалиги сохаси ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасида муаммолар пайдо бўлган. Муссон мавсуми мамлакатга энг катта зарар келтирадиган ҳодисалардан бири ҳисобланади. Ҳозирда кўрилган умумий зарар ҳисоблаб чиқилмоқда. Тошқин натижасида қурбон бўлганлар йўқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1