1

Таиландда гиёҳвандликка қарши операциялар ўтказилмоқда

ДУНЁ 28.06.2018, 07:23
Таиландда гиёҳвандликка қарши операциялар ўтказилмоқда

Бутунжаҳон гиёҳвандикка қарши кураш куни муносабати билан дунёнинг кўплаб давлатларида турли тадбирлар ўтказилиши давом этмоқда. Жумладан, Таиландда ҳам, деб хабар бермоқда Lenta.ru нашри.

Таиланд ва Мьянма ўртасида ҳамкорликда ўтказилган тезкор операциялар чоғида умумий миқдори 6 тоннага тенг гиёҳванд моддалар қўлга олинди. Аюттхая шаҳрида гиёҳвандликка қарши курашиш идораси ходимлари томонидан мазкур моддаларни йўқ қилиш тадбири ўтказилди. Унда мусодара қилинган афюн, героин ва бошқа таблеткалар ёқиб юборилди. Ёндирилган моддаларнинг умумий нарҳи 400 миллион АҚШ долларига тенг.

Мазкур ҳолат юзасидан қўлга олинган шахсларга нисбатан жиноий иш очилган. Мазкур тадбир ҳар йили ўтказилади. Ўтган йили Тайланд ҳукумати 7000 дан ортиқ гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноий ишларни кўриб чиққан.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1