1

АҚШда ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

ДУНЁ 28.06.2018, 07:25
АҚШда ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

АҚШнинг Калифорния штатида келиб чиққан ўрмон ёнғинлари ҳамон давом этмоқда. Аланга тобора кенгроқ майдонни эгаллаб бормоқда.

Шимолий Калифорния бўйлаб 1212 км.гача чўзилган аланга ҳозирга келиб 8.200 гектар майдонга тарқаб улгурди. У билан кураш олиб бораётган ўт ўчирувчилар сони ҳам деярли 300 га етган. Улар 22 та янги аланга ўчоқлари борлиги аниқлашди. 3000 минг киши худудни тарк этиб улгурган бўлса, эндиликда олов яна 600 кишига хавф солмоқда. Штат ҳокими Жерри Браун ёнғин маркази ҳисобланган Лейк округида фавқулодда холат эълон қилди.

Эндиликда алангани бартараф этиш учун самолёт ва вертолётлар жалб қилинган. Бундан аввал булдозерлардан фойдаланилган эди. Аммо ҳеч бир техника ёрдамида ҳозирча уни ўчиришни ҳамда тарқалишини тўхтатиб бўлмаяпти. Ўрмон хўжаликлари, хусусий фермерлар ва ер эгалари ушбу табиий офатдан энг кўп зиён кўрган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1