1

Нигерия пойтахтида ўнлаб транспорт воситалари ёнди

ДУНЁ 30.06.2018, 07:00
Нигерия пойтахтида ўнлаб транспорт воситалари ёнди

Нигерия пойтахти Лагосда ўнлаб транспорт воситалари ёниб кетди, дея хабар бермоқда Рамблер нашри.

Воқеа натижасида қурбонлар бор.

Нигериянинг Лагос ҳамда Ибадан шаҳарларини боғловчи автомобиль йўлида нефть танкери портлаб кетди. У юк машинаси билан тўқнашиб кетган, деган тахминлар бор. Келиб чиққан аланга сабаб атрофдаги жами 53 та атранспорт воситалари ҳам бутунлай ёниб кетган. Маълумотларга кўра, уларнинг 5 таси автобус, 3 таси велосипед ва 45 таси енгил машиналар бўлган. Мазкур ҳолат 9 кишининг ҳаётдан кўз юмишига ҳамда 4 нафар инсонинг жароҳат олишига олиб келди.

Ҳодиса кўприк атрофида рўй берган. Ўз машинасидан тушишга улгурган одамлар кўприкдан нариги томонга ўтиб олишган. Давлат фавқулодда вазиятлар бошқармаси воқеага юк машинасининг тормози ишламагани сабаб бўлган, дея хабар қилмоқда. Ҳозирда кулга айланган транспортларни йўлдан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1