1

АҚШда бешта журналист отиб ўлдирилди

ДУНЁ 30.06.2018, 07:01
АҚШда бешта журналист отиб ўлдирилди

АҚШнинг Мерлиан штатида жойлашган газета идораси биносида отишма содир бўлди. Воқеа натижада камида 5 киши ҳалок бўлган, дея хабар берди Лента.ру нашри.

Штатнинг Анаполис шаҳрида жойлашган “Capital Gazette” офиси биносига ноъмаълум шахс қурол билан ҳужум қилди. У ойнаванд эшикларга қарата ўқ узган ва бир неча дақиқа ичида журналистлар ўтирган хонани бутунлай вайрон қилган. Ҳодиса оқибатида камида 5 нафар инсон қурбон бўлгани ва яна бир неча киши яралангани хабар қилинмоқда. Уларнинг барчаси газета мухбирлари эди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жиноятчи тинимсиз ўқ уза бошлагач, ахборот хонасида ишлаб ўтирган одамлар иш столлари ортига яширинишган. Воқеани содир этган шахс қўлга олинди. У Жордан Рамос исмли шахс бўлиб, у ҳақида ҳозирча бошқа маълумотлар йўқ.

Ҳозирда бино атрофи ўраб олинган. Мазкурҳхолат террористик хужум, дея баҳоланмаяпти. Газета мухбири Филипп Дэвис ушбу ҳолат газетада чоп этилган хабарлар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтган. Бироқ бу тахмин ҳам ҳали тасдиқлангани йўқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1