1

Кениядаги бозорлардан бирида катта ёнғин содир бўлди

ДУНЁ 30.06.2018, 07:04
Кениядаги бозорлардан бирида катта ёнғин содир бўлди

Кенияда жойлашган мамлакатдаги энг катта савдо мажмуаси аланга ичида қолди. Ушбу фожиа туфайли кўплаб одамлар жабрланган, деб хабар берди Рентв.ру нашри.

Мамлакатнинг Найроби минтақасида жойлашган Гикомба бозорида келиб чиққан аланга 15 кишини ҳаётдан олиб кетган. Шунингдек, куйиш жароҳатини олиб касалхонага тушганлар сони 70 нафарни ташкил этмоқда. Қурбонлар орасида болалар ҳам борлиги хабар қилинмоқда. Олов қисқа дақиқалар ичида яқин орадаги уйларга ҳам ўтди. Ушбу бозор аҳоли зич яшайдиган ҳудудда жойлашган бўлиб, аланга ёғочлар орасидан келиб чиққан, деган тахминлар бор.

Бу ерда электр тармоғи билан боғлиқ муаммолар тез-тез содир бўлиб туради. Шу туфайли бозор бир неча бор зарар кўрган. Аммо бу гал у бутунлай вайрон бўлди. Гикомбо Шарқий Африкадаги энг йирик очиқ бозор ҳисобланади. Бу ерда асосан иккинчи қўл буюмлар саводосини кўриш мумкин. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари бошлаб юборилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1