АсосийDunyo

Ҳиндистонда мактаб автобуси дарага қулади

'Ҳиндистонда мактаб автобуси дарага қулади'ning rasmi

Бугун Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида мактаб ўқувчилари бўлган автобус дарага қулаб тушди.

Қайд этилишича, Чартхавал округида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида 6 нафар ўқувчи турли даражада жароҳат олган. Ҳозирда жабрланганларнинг бари шифохоналарга етказилган бўлиб, ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, якшанба кунида Ҳиндистоннинг Уттараханд штатида мамлакат яқин тарихидаги энг йирик йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. 50 йўловчини олиб кетаётган автобус чуқурлиги 200 метр бўлган жарга тушиб кетган. Оқибатда 45 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, бироз вақт ўтиб яна 2 нафар йўловчи жиддий жароҳатлар туфайли ҳаётдан кўз юмган. Мазкур ЙТҲ сабаблари ҳам номаълумлигича қолмоқда.

    Бошқа янгиликлар