1

Мексикада янги президент сайланди

ДУНЁ 03.07.2018, 07:32
Мексикада янги президент сайланди

Мексикада бўлиб ўтган президент сайловларида сўл кучлар номзоди Андрес Мануэль Лопес Обрадор ғалаба қозонган, дея хабар берди Лента.ру нашри.

Ҳисоб-китобларга кўра, Мануэль Лопес Обрадор умумий овозларнинг 53 фоизини тўплаб ўз рақиблридан ўзиб кетган. У “Тарихни бирга яратамиз” коалицияси номзоди ҳисобланади. Қолган 3 нафар номзодлар “Мексика учун фуқаролик фронти” коалицияси номзоди Рикардо Анайя, “Барчаси Мексика учун” коалицияси номзоди Хосе Антонио Мид ва мустақил номзод Хайме Родригес Кальдерон Мануэль Лопес Обрадорни ишончли ғалаба билан табриклаб унга омад тилашган. 6 йиллик муддатга сайланган президент декабр ойидан расман лавозимга киришади. Ҳозирда Пойтахт Мехико бўйлаб унинг ғалабаси нишонланмоқда.

Мамлакатда овоз бериш жараёни вақтида 157 мингга яқин сайлов участкаси ташкил этилди. Сайловни 30 мингга яқин маҳаллий ва 900 дан ортиқ хорижий кузатувчилар кузатиб борган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1