1

Ашраф Ғани касалхонани очиб берганидан сўнг портлаш содир этилди

ДУНЁ 03.07.2018, 07:34
Ашраф Ғани касалхонани очиб берганидан сўнг портлаш содир этилди

Афғонистонда яна бир портлаш содир этилди, деб хабар берди ТАСС нашри.

Бу галги хунрезлик оқибатида ҳам ўнлаб инсонлар қурбон бўлди. Портлаш Афғонистоннинг Нангарҳор вилояти маъмурий маркази ҳисобланган Жалолобод шаҳрида, вилоят губернатори идораси яқинида содир этилган. Бунинг натижасида 19 киши ҳалок бўлди ҳамда 20 нафар инсон жароҳат олди.

Портлаш зарби атрофдаги дўконлар ва бошқа биноларга ҳам таъсир кўрсатган. Мухаберат майдонида вайроналар ва ойна синиқларини кўриш мумкин. Хабарларга кўра, портлаш Афғонистон президенти Ашраф Ғани Жалолобод шаҳридаги касалхонани очиб берганидан сўнг бир неча соат ўтиб содир этилган.

Ҳозирча ушбу воқеа учун жавобгарликни ҳеч қайси террористик ташкилот ўз зиммасига олгани йўқ. Маълумот сифатида айтиш керакки, 30 июнь куни Ашраф Ғани “Толибон” ҳаракати билан Рамазон ойи муносабати ила тузилган келишув тугагани, мамлакат қуролли кучларининг жангариларга қарши амалиётлари тикланишини маълум қилганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1