АсосийJamiyat

Тошкентдаги кўп хонадонли уйларда уй дафтарлари қайта жорий этилади

'Тошкентдаги кўп хонадонли уйларда уй дафтарлари қайта жорий этилади'ning rasmi

Тошкентда кўп хонадонли уйларда яшовчилар учун аввал бекор қилинган уй дафтарлари яна жорий этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.

ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан тавсиявий тартибда ҳар бир хонадонга тегишли бўладиган №4 ва №5 формадаги рўйхат карточкалари эски тизим бўйича уй дафтарларига алмаштириляпти.

Мутахассислар фикрича, улардан рўйхатга киритиш (прописка) ва рўйхатдан чиқариш билан боғлиқ масалаларни ечишда ҳамда газ, электр, сув ва иссиқлик таъминоти хизматларига, шунингдек, нотариал органларига ҳужжатларни тақдим этишда фойдаланиш қулай бўлади.

Уй дафтарига хонадонда яшовчилар ҳақидаги барча маълумотлар киритилади.

Тошкентликлар уй дафтарини китоб ёки газета маҳсулотлари сотиладиган чакана савдо дўконларидан олиши мумкин.

У хонадон эгасида сақланади, бу тавсиядан фойдаланиш-фойдаланмасликни унинг ўзи ҳал қилади.

    Бошқа янгиликлар