1

Таиландда ғор ичида йўқолиб қолган футболчилар топилди

ДУНЁ 04.07.2018, 07:25
Таиландда ғор ичида йўқолиб қолган футболчилар топилди

Таиландда бундан 10 кун аввал Тхам Луанг ғорида йўқолиб қолган мактаб футбол жамоаси аъзолари қутқарувчилар томонидан соғ-саломат ҳолда топилди, дея хабар бермоқда Вести нашри.

Ғорда кечган оғир 10 кундан сўнг 12 нафар болалар ва уларнинг муррабийлари соғ-саломат ҳолда топилган. Бироқ улар ҳозирча ташқарига олиб чиқилгани йўқ. Ушбу жараён бироз вақт талаб қилиши ҳамда қийин кечиши таъкидланмоқда. Шунга қарамай, уларнинг тирик эканлиги мўъжиза. Қидирув-қутқарув ишларига Хитой, АҚШ, Австралия каби мамлакатлардан мутахассислар жалб қилинган.

Эслатиб ўтамиз,11 ёшдан 16 ёшгача бўлган 12 бола ва уларнинг 25 ёшли мураббийи 23 июнда машғулотдан кейин сайрга чиқишган ва тоғдаги ғорга киришга қарор қилишган. Бироқ ёмғир туфайли ғорга кириш жойи сув остида қолган, шундан сўнг улар бедарак йўқолган эди. Таиланд Бош вазири Прают Чан Оча халқаро ҳамжамиятларга қутқариш жараёнида кўрсатган ёрдами учун минатдорлик билдирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1