1

АҚШда ўрмон ёнғинлари ҳамон давом этмоқда

ДУНЁ 04.07.2018, 07:26
АҚШда ўрмон ёнғинлари ҳамон давом этмоқда

АҚШнинг Калифорния штатида ўрмон ёнғинлари ҳамон давом этмоқда. Атрофда яшовчи аҳоли эса хавф остида қолмоқда, дея хабар берди Segodnya.ua нашри.

Ҳудудда тобора кенгроқ майдонни эгаллаб бораётган алангани ўчириш учун 1200 та ўт ўчирувчилар жалб қилинган. Ҳаводан эса вертолётлар оловни бартараф этишга уринмоқда. Атрофдаги уйлардан аллақачон одамлар кўчирилган бўлса, энди штат чегарасидаги аҳолини ҳам эвакувация қилиш бошланган. 120 км. масофадан бошлаб барча автомобиль йўлларида ҳаракатлар тўхтатилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда 50 квадрат км. майдондаги эман дарахтлари кулга айланди. Алангадан кўтарилаётган қора тутун Сан-Францискога ҳам етиб борди. 10 дан ортиқ автомобиллар ёниб кетгани хабар қилинмоқда. Табиий офат туфайли қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Бу сўнгги 10 йил мобайнида Калифорнияда содир бўлган энг кучли ўрмон ёнғини сифатида баҳоланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1