1

Ўртаер денгизида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди

ДУНЁ 04.07.2018, 07:27
Ўртаер денгизида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди

Ўртаер денгизида Ливия соҳилларига яқин ҳудудда муҳожирлар кетаётган яна бир қайиқ чўкиб кетди. Бунинг оқибатида 60 дан ортиқ одам бедарак йўқолган, деб хабар бермоқда RT.com нашри.

Маълумотларга кўра, чўкиб кетган резина қайиқ бортида 104 киши бўлган. Уларнинг 63 нафари бедарак йўқолган. Триполи шаҳри соҳилбўйи қўриқлаш хизмати 41 кишини қутқариб олишга муваффақ бўлган. 3 кун ичида Ўртаер денгизида Европага йўл олган 200 дан кўпроқ муҳожир чўкиб кетди. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти хабар қилмоқда. Қутқарувчилар томонидан умумий ҳисобда 3 та қайиқдан 276 киши қутқарилган.

Маълумотларга кўра, Ливия соҳиллари яқинида ўлим даражаси кескин ошиб кетган. Шунингдек, мингдан ортиқ қочоқлар ушланиб, Ливияга қайтарилган. Ўлим сони ортиб бораётганига қарамай, одамлар қайиқларда очиқ денгизга чиқишдан воз кечишмаяпти.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1