1

Роҳат айланма йўли энди бошқача кўринишда бўлади (фото)

ЖАМИЯТ 04.07.2018, 14:36
Роҳат айланма йўли энди бошқача кўринишда бўлади (фото)

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот-хизмати хабарига кўра бир кунда Тошкент шаҳрига вилоятларимиздан 4 мингдан ортиқ автоуловлар кириб келади ҳамда чиқади. Пойтахтга энг кўп транспорт қатнови Роҳат айланма йўли орқали амалга оширилиши кузатилган.

Эътибор берган бўлсангиз ушбу айланма йўлда кўплаб тирбадликлар юзага келар эди. Қолаверса орангизда ушбу тирбандликлар иштирокчилари бўлиши табиий. Бунинг асосий сабаби эса йўлнинг 3 йўлакдан иборат бўлганлиги ва пойтахтимизга ташриф буюрувчилар ҳамда меҳмонларнинг сони йилдан йилга ошиб бораётганлигидадир.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ташаббуси билан ушбу тирбадликларни бартараф этиш чоралари кўрилиб кенг кўламдаги қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу ишлар натижасида Роҳат чорраҳасида юзага келаётган ноқулайликлар 3 кун ичида бартараф этилиб 5 йўлакли айланма йўл замонавий чорраха қиёфасига келтирилади.

Албатта амалга оширилаётган ушбу қурилиш ишлари аввалгиларининг давоми сифатида йўлларнинг 5 йўлакли айланма йўлига айланиши, пойтахтимизга ташриф буюраётган меҳмонларга ўзгача совға бўлади.

Замонавий шаҳарсозлик, йўл қурилиши ва юқори сифатли технологиялар асосида барпо этилаётган Роҳат чоррахасида иш жараёни қизғин тарзда олиб борилмоқда. Йўл четидаги бетон тўсиқлар янги замон талаблари даражасидагига ўзгартирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1