1

Олмазорда 30 кишилик намунавий тўй ўтказилди, тежалган пулга ёш оила учун уй олиб берилди

ЖАМИЯТ 04.07.2018, 14:42
Олмазорда 30 кишилик намунавий тўй ўтказилди, тежалган пулга ёш оила учун уй олиб берилди

Тошкент шаҳар Олмазор туманининг «Тепагузар» маҳалласида 30 кишилик тўй ўтказилди. Бу ҳақда “Тепагузар” МФЙ раиси Абдували Умаржонов ЎзАга хабар берди.

«Давлатимиз раҳбарининг ташрифи чоғида тўйларни камхарж ўтказиш борасида Олмазор тумани ўрнак бўлиши кераклиги айтиб ўтилди. Яқинда Маҳалламизда ортиқча исрофгарчиликсиз намунавий тўй ўтказдик. Бир йигит оила қуриш ниятидалигини айтиб, бизга мурожаат қилди. Маҳалла фаоллари ўзаро кенгашган ҳолда, 30 кишилик жуда чиройли ва ихчам тўй ўтказдик.

Тўйдан тежалган маблағни эса ҳамкорлар билан келишиб, ёш оилага кредит асосида уй олиб беришга сарфладик», — деган маҳалла раиси.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Олмазор туманига ташрифи чоғида ҳудудни Тошкент шаҳрида ихчам тўйлар ўтказиш бўйича намунали туман қилиш борасида таклиф берган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1