1

Покистонда рекорд даражадаги ёмғир ёғди

ДУНЁ 05.07.2018, 07:36
Покистонда рекорд даражадаги ёмғир ёғди

Покистонинг Лаҳор шаҳрида сўнги 38 йил ичидаги энг кучли ёғингарчилик кузатилмоқда. Рекорд даражада ёққан ёмғир сув тошқинларини келтириб чиқарди, деб хабар берди Segodnya.ua нашри.

Шарқий Лаҳорда кўчалар сувга тўлганини ҳамда одамлар сув кечиб юришга мажбур бўлаётганини кўриш мумкин. Шаҳар атрофидаги дарёлар ўзанидан тошиб бормоқда. Сўнгги 24 соат ичида сув сатҳи 214 сантиметрга кўтарилди. Сув, йўлларни тўсиб қўйгани туфайли транспорт қатнови деярли тўхтаган. Табиий офат натижасида 6 киши нобуд бўлди. Бундан ташқари, яна 2 нафар инсон оғир жароҳат олган.

Метеорология соҳаси вакиллари берган маълумотларга кўра, келаси 24 ва 48 соат давомида ёғингарчилик янада шиддатли тус олиши мумкин. Ҳозирча эвакувация жараёни амалга оширилмаяпти. Бироқ вазият шу тариқа давом этса, одамлар ҳаёти хавф остида қолади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1