Америкада одам сингари трюкларни бажара оладиган робот ясалди, дея хабар қилмоқда Independent нашри.
Stuntronics андроиди махсус катапульта ёрдамида ҳавода кўтарилади ва турли трюклар ва сальтоларни юажаради. Ушбу роботни “Дисней” кинокомпанияси тақдим этди. Яқин кунларда ушбу робот-каскадёрлар суратга олиш ишларида иштирок эта бошлайдилар.






