Дониёр Отажонов “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази директори ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда мазкур марказ матбуот хизмати хабар берди.
Янги ўринбосарни тайинлаш тадбирида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров, “Электрон ҳукумат” маркази директори Зафар Раҳматуллаев ва бошқалар иштирок этди.
Дониёр Отажонов шу кунга қадар Ахборот технологияри ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Электрон ҳукуматни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.






