1

Катта шов-шувларга сабаб бўлган 30 кишилик тўйдан эксклюзив фото

ЖАМИЯТ 05.07.2018, 17:18
Катта шов-шувларга сабаб бўлган 30 кишилик тўйдан эксклюзив фото

Аввалроқ пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги “Тепагузар” маҳалласида яшовчи йигит 30 кишилик тўй ўтказгани ҳақида хабар қилган эдик. Ушбу хабар ижтимоий тармоқларда кўпгина шов-шувларга сабаб бўлди. Ҳаттоки, бунақанги ихчам тўйнинг бўлиб ўтганига шубҳа билан қараганлар ҳам топилди.

UZ24 нашри мазкур маҳалла раиси ҳамда тўй ўтказган йигит, унинг оиласи билан боғланди.

alt
Маълум бўлишича, куёв Нурматов Мурод кам таъминланган оиладан. У тўйхоналарни безаш ишлари билан шуғулланади. Уйланишга қарор қилган йигит тўйини қандай ўтқазиш бўйича маҳалла фаоллари билан маслаҳатлашиб, келин андижонлик бўлгани сабабли камхарж бўлиши учун фақат қиз томонда тўй қилишга келишади. Шу билан Андижон шаҳрининг “Орзу” тўйхонасида 30 киши иштирокида ортиқча исрофгарчиликларсиз, ихчамгина никоҳ тўйи бўлиб ўтади.
alt

Олмазор тумани “Тепагузар” маҳалла раисининг сўзларига кўра, айни пайтда маҳалла фаоллари ва тадбиркорлари билан биргаликда ёш оилага кредит эвазига уй олиб бериш учун ҳаракатлар бошланган. Уйнинг бошланғич бадали тўлаб берилиб, сентябрь ойигача уларни янги уйга кўчириш режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1