1

Қурилиш объектида бахтсиз ҳодиса туфайли ёш йигит вафот этди

ЖАМИЯТ 05.07.2018, 17:55
Қурилиш объектида бахтсиз ҳодиса туфайли ёш йигит вафот этди

Навоий шаҳрида олиб борилаётган кўп қаватли уйлар қурилиш объектининг бирида 2 июль куни ёш йигит бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди. Бу ҳақда “Navoitoday.uz” хабар бермоқда. Аниқланишича, Навбаҳор туманида истиқомат қилган фуқаро қурилиш объектида пайвандчи сифатида фаолият олиб борган.

Иш жараёнида эҳтиётсизлик туфайли 380 Волтли электр токи уришидан жабрланган йигит воқеа жойида ҳалок бўлган. Тиббий текширувлар унинг ички аъзолари, хусусан, ўпка ва юрак органлари жиддий шикастланганини кўрсатди.

Марҳум қариндошларининг айтишича, унинг турмуш ўртоғи шу кунларда кўзи ёриш арафасида бўлиб, ҳалокатдан бехабар келин ҳодиса содир бўлган куни туғруқхонага олиб борилган, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1