1

Францияда жониворлар иссиқдан лоҳас бўлмоқда

ДУНЁ 06.07.2018, 07:17
Францияда жониворлар иссиқдан лоҳас бўлмоқда

Осиё давлатларида сув тошқинлари давом этаётган бир вақтда Европада аксинча иссиқ обаво шароити кузатилмоқда. Хусусан Францияда ҳарорат кўтарилиб бормоқда, деб хабар бермоқда Lenta.ru нашри.

Франция пойтахти Парижда ҳарорат 30 даражадан юқори бўлиб, одамлар кутилмаган иссиқ кунларни соя-салқин жойларда ўтказишга ҳаракат қилишмоқда. Ёзнинг ҳар доимгидан-да иссиқ келиши, айниқса, ҳайвонот боғидаги жониволарга қийинчилик туғдирмоқда. Парижнинг ҳайвонот боғида жониворларнинг егуликлари музлатилган ҳолда берилмоқда.

Ҳозирда боғда 180 турдаги 2000 дан ортиқ жониворлар бўлиб, мутахассисларнинг таъкидлашича, шимолдан келтирилган айрим ҳайвонлар ўзини ёмон хис қилмоқда. Аномал об-ҳаво бу йил Европанинг бир қатор мамлакатларида кузатилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1