1

Ислом институтига кириш имтиҳонлари бошланди

ЖАМИЯТ 06.07.2018, 12:23
Ислом институтига кириш имтиҳонлари бошланди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Махсус сиртқи бўлимга республикамизда фаолият юритаётган, камида беш йиллик стажга эга бўлган имом-хатиблар, мадраса мударрислари ва Имом Бухорий халқаро маркази ходимларидан иборат жами 144 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Шундан 120 нафари ақоид, фиқҳ ва араб тили фанлари бўйича имтиҳонлар асосида қабул қилинади.

Имтиҳон олиш учун Тошкент ислом институти, Кўкалдош ўрта махсус билим юрти ва Ўзбекистон халқаро ислом академиясидан малакали мударрислар жалб этилган.

Имтиҳон натижалари 7 июль куни эълон қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1