1

Давлат тест маркази Telegram'да тарқалаётган сохта хабарларга ишонмасликка чақирди

ЖАМИЯТ 06.07.2018, 13:44
Давлат тест маркази Telegram'да тарқалаётган сохта хабарларга ишонмасликка чақирди

Давлат тест маркази Telegram тармоғида ДТМ номидан тарқатилаётган турли хабарларга изоҳ берди, дея хабар берди Sputnik.

ДТМ вакилининг сўзларига кўра, Telegram'да марказ номидан турли хабарларни тарқатаётган ботлар сони кўпайиб кетган. Уларда қайсидир олийгоҳда имтиҳон олиш ишлари июл ойида ўтказилиши ҳақида хабар тарқатиб, хабар тагига ДМТ телефон рақамини ёзиб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда. Айни вақтда қонунбузарларни судга бериш чоралари кўрилмоқда.

2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари жорий йил август ойида ўтказилади. Июль ойида олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари топширилмайди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари 1 август санасидан 15 август санасига қадар ўтказилади. ДТМ қоғозлари эса 29-30 июль кунлари тарқатилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1