1

Ўзбекистон Ички ишлар вазири Хитойга борди

ЖАМИЯТ 06.07.2018, 13:54
Ўзбекистон Ички ишлар вазири Хитойга борди

Кеча Пекинда Хитой Халқ Республикаси давлат кенгаши аъзоси, жамоатчилик хавфсизлиги вазири Чжао Кэчжи Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақида "Халқ сўзи" хабар берди.

Чжао Кэчжи ХХР раиси Си Цзиньпин ва Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг стратегик раҳбарлиги остида Хитой-Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратгеик шериклик муносабатлари узлуксиз чуқурлашаётгани ва ривожланаётганини таъкидлади. У томонлар икки мамлакат етакчилари келишувларини изчил амалга ошириши, “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида хавфсизликни таъминлаш соҳасида ҳамкорлик механизмлари мустаҳкамлашда давом этиши, “уч ёвуз куч”, трансчегаравий жиноятчиликка қарши курашишда амалий ҳамкорликни кучайтириши, биргаликда юксалиш ва ривожланиш учун хавфсиз ва барқарор муҳит яратишига умид билдирди.

Пўлат Бобожонов ҳуқуқни қўллаш ва хавфсизлик, шунингдек, реал ҳаракатлар асосида Ўзбекистон ва Хитой хавфсизлиги ҳамда барқарорлигини муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш муҳим йўналиш эканлигини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1