1

Бойсундаги мудҳиш ЙТҲ оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 06.07.2018, 14:10
Бойсундаги мудҳиш ЙТҲ оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида кеча, 5 июль куни М.Қ. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинасини Дарбанд-Бойсун-Шўрчи-Элбаён йўлининг 55-км.да ҳайдаб кетаётиб қарама-қарши тарафга чиқиб кетган.

Оқибатда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Й.А. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашина билан тўқнашув содир этган. Натижада иккала автомашинанинг ҳайдовчилари ва 1 нафар йўловчи Ш.Х. жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Автомашиналардаги қолган 7 нафар йўловчи жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1