Москвадаги “Спартак” стадионида Англия ва Колумбия терма жамоалари матчидан сўнг кўнгиллилардан бири севгилисининг қўлини сўради, дея маълум қилди, Лайф нашри.
Матчдан сўнг трибуналардан бирида кўнгиллилар йиғилади. Улардан бири ёнидаги қизнинг қўлини сўрайди. “Ҳа”, деган жавобдан сўнг эса йигит қизнинг қўлига никоҳ узуги тақади ва гуррос қарсаклар янграйди.






