Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Турсунов Собит Ахмадович Сирдарё вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Фожиа у сув танқислиги бўйича муаммоларни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятига хизмат сафари билан кетаётган пайтда юз берган.
Турсунов Собит Ахмадович 1973 йил 10 июль куни Самарқанд вилояти, Жомбой туманида таваллуд топган эди. У 1994 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини, 2012 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Таҳририятимиз марҳумнинг оила аъзолари, яқинларига ҳамдардлик изҳор қилади.






