1

Ўзбекистонлик хотин-қизларнинг ихтиролари ҳалқаро кўргазмада юқори баҳоланди

ЖАМИЯТ 10.07.2018, 16:25
Ўзбекистонлик хотин-қизларнинг ихтиролари ҳалқаро кўргазмада юқори баҳоланди

Жанубий Кореяда XI Корея Халқаро ихтирочи аёллар кўргазмаси (KIWIE 2018) бўлиб ўтди. Корея ихтирочи аёллари ассоциацияси (KWIA), Корея интеллектуал мулк офиcи (KIPO) ва Халқаро интеллектуал мулк ташкилоти (WIPO) томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда жаҳоннинг 30 дан зиёд давлатдан 518 нафар ихтирочи хотин-қиз қатнашди.

Кўргазмада ўзбекистонлик ихтирочи аёллардан профессор Карима Норқулованинг “Болғачали тегирмон” номли фойдали моделига патенти озиқ-овқат саноати йўналиши бўйича “Grand Prize”ни қўлга киритди. Шунингдек, К. Норқулованинг “Қуритиш қурилмаси” ихтиросига патенти олтин, “Тугунакларни қуритиш усули” ихтиросига патенти кумуш медалга муносиб кўрилди.

Доктор PhD Малоҳат Илҳомованинг “Болалар пойабзали учун профилактик ич патак” номли фойдали моделига ҳамда “Электр ўтказувчан пойабзал” ихтиросига патенти кумуш, “Қиз болалар учун туфли” саноат намунасига патенти эса бронза медални, профессор Парахат Матякубованинг “Сочилувчан моддаларнинг иссиқлик нам ўлчагичи” ихтиросига патенти кумуш медалга лойиқ кўрилди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Инновация ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими бошлиғи, профессор К. Т. Норқулова мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилаётган имкониятлар, ихтирочи хотин-қизлар билан амалга оширилаётган ишлар ҳақида халқаро кўргазма ва форум иштирокчилари олдида маъруза қилди.

Кўргазма доирасида халқаро форум ўтказиб, интеллектуал мулк соҳасидаги лидер аёллар академияси ўқув курслари ташкил қилинди. Ўзбекистон делегацияси аъзолари мазкур ўқув курсларида иштирок этиб, ихтироларни амалиётга жорий қилиш ва тижоратини йўлга қўйиш бўйича ўз малакаларини ошириб, сертификатларга эга бўлишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1