АсосийDunyo

Дунёдаги энг йирик Samsung Electronics заводи ишга тушди

'Дунёдаги энг йирик Samsung Electronics заводи ишга тушди'ning rasmi

Жанубий Кореянинг электроника ишлаб чиқарувчи Samsung Electronics компанияси Ҳиндистонда смартфонлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик завод очди, дея хабар берди Segodnya.ua нашри.

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати Нойда шаҳрида Samsung Electronics мобил телефонларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган жаҳондаги энг йирик завод ишга тушди. Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди уни тантанали равишда очиб берди.

Компаниянинг Ҳиндистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар хориж бозорларига экспорт қилинади. Янги объект шарофати билан Samsung ўзининг ишлаб чиқариш қувватларини қарийб икки баробарга ошириди. Яъни йилига 68 миллион телефон 120 миллионгача етади.

    Бошқа янгиликлар