1

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига кириш имтиҳонларидан тарих фани олиб ташланди

ЖАМИЯТ 11.07.2018, 09:53
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига кириш имтиҳонларидан тарих фани олиб ташланди

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига кириши имтиҳонларида тарих фани бўлмайди. Бу ҳақда университет матбуот котиби ЎзАга маълум қилди.

«Энг катта янгилик бу — иккинчи блокдаги тарих фани олиб ташланиб, ўрнига ижодий имтиҳон қўйилганидир», деган у.

Маълум бўлишича, ижодий имтиҳонлар икки босқичда – биринчи босқичида соҳа мутахассислари иштирокида оғзаки суҳбат ўтказилса, кейинги босқичда эса абитуриентлар берилган топшириқ бўйича ижодий иш ёзишлари талаб қилинади.

Ижодий имтиҳонларда журналистика соҳасини танлаган абитуриентнинг нутқи равонлиги, фикрининг аниқ ва лўнда билдира олиши муҳим омиллардан бири сифатида қаралади.

Ижодий имтиҳоннинг умумий бали 63 балл (2.1х30). Имтиҳоннинг оғзаки синовига энг юқори – 26 балл қўйилиши белгиланган бўлса, ёзма имтиҳон учун 37 баллгача баҳоланади. Ёзма имтиҳонда абитуриентнинг муайян бир мавзуни қанчалик моҳирона ёритиб бера олиш салоҳияти синовдан ўтказилади.

Бу йилги ижодий имтиҳонлар икки кун – 17-19 июль кунлари ўтказилади. Биринчи куни оғзаки имтиҳон бўлади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, янги ўқув йилида университетнинг бакалавр йўналишига 100 нафар, магистратурага 30 нафар, сиртқи бўлимга эса 30 нафар талаба қабул қилиниши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача журналистика факультетларига кириш учун абитуриент она-тили, тарих ва чет тили фанлари ҳамда ижодий имтиҳондан ўтиши керак бўларди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1