АсосийDunyo

Тайванга Мария тропик тўфони “ҳужум” қилди

'Тайванга Мария тропик тўфони “ҳужум” қилди'ning rasmi

Тайванга Мария тропик тўфони ёпирилди, дея хабар берди РИА Новости нашри.

Мария тўфони Тайваннинг шимоли-ғарбий қисмлари бўйлаб ҳаракатланмоқда. Шамол тезлиги соатига 30 км. эканлиги қайд этилган. Бу эса кўчалардаги симёғочлар ва дарахтларнинг қулашига олиб келди. Баъзи жойларда транспорт хизматлари вақтинчалик тўхтатилган.

Ноқулай об-ҳаво туфайли авиарейслар кечиктирилди. Айрим ташкилотлар вақтинчалик ёпилган. Метеорология соҳаси ходимлари тўфон ортидан сув тошқинлари ва кўчкилар содир бўлиши мумкинлиги хақида огоҳлантиришмоқда. Бироқ ҳозирча ҳукумат томонидан ҳеч қандай эвакувация чоралари кўрилмаяпти. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар