Стритрейсер Мара Багдасарян гувоҳномасиз машина ҳайдагани учун яна қўлга олинди, дея хабар қилди Ren.tv нашри.
ЙПХ ходими “Мерседес” русумли автомобилни ҳайдаб кетаётганда уни тўхтатган ва ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатишини сўраган. Аммо 24 яшар қиз ҳужжатларни кўрсатмаган. Негаки бундан аввалроқ унинг ҳайдовчилик ҳужжатлари тезликни оширгани учун олиб қўйилганди.
Ҳозирда Мара Багдасаряннинг машинаси жарима майдончасига олиб борилган.






