1

Халқ таълими вазири бизнес вакиллари билан учрашди

ЖАМИЯТ 12.07.2018, 09:54
Халқ таълими вазири бизнес вакиллари билан учрашди

Ҳалқ таълими вазирлигида жамоатчилик ва бизнес вакиллари билан учрашув ўтказилди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, вазир ўринбосарлари ҳамда жамоатчилик ва бизнес вакиллари З.Ҳошимов (Korzinka.uz), Н.Акилова (Nestle), Х.Мамасаидов (Dekos.uz), У.Ишмуҳаммедов (IDP IELTS), М.Қосимов (Technoplaza) ва Б.Орифжоновлар (Paynet асосчиси) Халқ таълими вазирлиги ҳузурида жамоатчилик кенгашини ташкил этиш масаласини муҳокама қилди.

“Учрашув якунида жамоатчилик кенгаши низомини ишлаб чиқишни бошлаш ва унинг фаолиятидаги устувор вазифаларни белгилаб олишга келишилди”, - дейилади хабарда.

Вазирлик раҳбарияти томонидан республика халқ таълими тизимидаги кенг қамровли вазифалар ва йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этишда орттирилган тажриба асосида самарали иш механизмини ташкил қилиш лозимлиги қайд этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1