1

​“Ёш китобхон” танловининг саралаш босқичи бошланди

ЖАМИЯТ 12.07.2018, 10:12
​“Ёш китобхон” танловининг саралаш босқичи бошланди

Китобсевар ёшлар интиқиб кутган кун ҳам келди. Аввал хабар берганимиздек бугун “Ёш китобхон” танловнинг саралаш босқичи иштирокчилари ҳар бир вилоят ва туман-шаҳарларда ташкил этилган, керакли жиҳозлар билан жиҳозланган махсус хоналарда тест синовларини топшириш учун жам бўлишди.

Иштирокчиларга тест топшириш қоидалари бўйича тушунтириш берилади. Эслатиб ўтамиз, тест синовида ёшлар ўзбек ва жаҳон адабиётига, буюк адибларимиз ҳаёти ва ижодига оид 50 та тест саволларига 25 дақиқа вақт давомида жавоб беришлари лозим.

Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 баллдан белгиланади. Иштирокчилар натижалари сақлаб қолинади (электрон кўринишда ва имзоланган ҳолда қоғозда). Тест натижаларига кўра 86 ва ундан юқори балл тўплаган иштирокчилар кейинги (иккинчи) босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади.

“Ёш китобхон” танловининг 3 ёш тоифаси бўйича саралаш босқичлари шу тартибда кетма-кет уч кунда ўтказилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1