АсосийDunyo

Путин ва Порошенко телефон орқали Украинадаги вазиятни муҳокама қилишди

Россия президенти Владимир Путин  ва Украина президенти Пётр Порошенко телефон суҳбати давомида Украина шарқидаги хунрезликларни тўхтатиш чораларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда “РИА Новости” агентлиги хабар бермоқда.

“Давлат раҳбарлари  томонидан Украинадаги харбий ва гуманитар бўҳрон муҳокама қилинди. Президентлар Украина шарқидаги хунрезликларни тўхтатиш учун қилинадиган ишлар бўйича фикр алмашишди”,-дейди Россия ҳукумати матбуот котиби Дмитрий Песков.

“Икки мамлакат президентининг оғир вазиятдан чиқиш тўғрисидаги таклифлари қайсидир даражада бир-бирига тўғри келди”,-дея қайд қилиб ўтди матбуот котиби.

    Бошқа янгиликлар