1

Нукусда 55 метр баландликда давлат байроқлари ўрнатилади

ЖАМИЯТ 17.07.2018, 11:33
Нукусда 55 метр баландликда давлат байроқлари ўрнатилади

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрами олдидан Нукус шаҳрида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат байроқлари ўрнатилади. Бу ҳақда Kruz.uz сайти хабар берди.

Нукус шаҳрининг энг файзли масканларидан бири бўлмиш Ажиниёз шоир ҳайкали ёнида 55 метр баландликда қад кўтарадиган, ўлчами 9х6 метрга тенг Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат байроқлари халқимиз учун ажойиб байрам совғаси бўлиши кутилмоқда.

Ҳозирги вақтда бу байроқлар Тошкент шаҳрида ишланмоқда. Қурилиш ишлари мустақиллик байрами арафасида якунланиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1