1

Сергели туманида янги массив қурилиши бошланди (видео)

ЖАМИЯТ 17.07.2018, 11:57
Сергели туманида янги массив қурилиши бошланди (видео)

Аҳолини арзон, кўп хонали уйлар билан таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида замонавий типдаги уйлар қурилиши бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, “Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 30 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, бу ерда жами 60та 7 қаватли уй қурилади. Ушбу уйларнинг ҳар бирида 70 тадан хонадон бўлиб, жами 4 минг хонадон жойлашади.

Уйлар шу йилнинг охиригача қуриб битказилиши ва фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, ушбу қурилаётган уйлар ҳудудидан замонавий спорт майдончаси, болалар ўйингоҳлари, мактаб, мактабгача таълим муассасаси, тиббиёт бўлими, дам олиш маскани, кутубхона, маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳам ўрин олган.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1