«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси «Урганч» аэропорти вақтинча ёпилиши муносабати билан 17 июль куни Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларга киритилган ўзгартиришлар ҳақида маълумот берди.
Фақатгина 17 июль куни ушбу рейслар Нукус орқали амалга оширилади:
Тошкент-Урганч-Тошкент, Урганч-Бухоро ёки Бухоро-Тошкент йўналишларига чипта олган йўловчилар парвозга аввал расмийлаштирилган авиачипталар бўйича қўшимча йиғимларсиз қабул қилинади.
Урганчгача чипта олган йўловчилар «Урганч» аэропортигача автобус орқали етказилади.
Урганчдан учиш учун чипта олган йўловчиларга эса «Нукус» аэропортига автобус билан ўз вақтида етиб бориш учун «Урганч» аэропортига парвозга камида 4 соат қолганда етиб бориш талаб этилади.
Йўловчилар қуйидаги рақам орқали қўшимча маълумотлар олиши мумкин: (+99871) 140−02−00.
Авиакомпания йўловчилардан ноқулайлик учун узр сўраб, компания раҳбарияти «Урганч» аэропорти фаолияти тикланиши учун барча имкониятларни сафарбар этишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 16 июлдан бошлаб «Урганч» халқаро аэропорти техник сабаблар ва иссиқ об-ҳаво туфайли вақтинча ёпилган.