1

Ўзбекистоннинг янги элчиси Францияга жўнаб кетди

ЖАМИЯТ 18.07.2018, 09:50
Ўзбекистоннинг янги элчиси Францияга жўнаб кетди

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси этиб тайинланган Сардор Рустамбоев 17 июль куни Тошкентдан Парижга жўнаб кетди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Сардор Рустамбоев бунга қадар ТИВнинг Глобал сиёсат ва хавфсизлик бўйича бошқармаси бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. Сардор Рустамбоевни янги лавозимга тайинлаш ҳақидаги қарор 29 июнь куни Сенатнинг XV ялпи мажлисида қабул қилинган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1