1

Шўрчилик сохта адвокат ушланди

ЖИНОЯТ 18.07.2018, 10:07
Шўрчилик сохта адвокат ушланди

Cурхондарё вилояти Денов туманидаги Тасмасой маҳалласида яшовчи Мамасоли Нурқобилов 69 ёшида Ҳаж сафарига бораман, деб фирибгарнинг гирдобига илинди.

Шўрчи туманидаги Беш йиллик маҳалласида яшовчи 57 ёшдаги Соли Бойбўсинов (исм-шарифлар ўзгартирилди) отахонни Ҳаж сафарига юборишни қуюқ ваъда қилиб, жорий йилнинг 5 майидан 5 июнь кунигача нақд 15 миллион сўм пулини ўзлаштириб кетган. Бу ҳақда Мамасоли бобо туман ички ишлар бўлимига мурожаат этгач, Соли Бойбўсиновнинг бошқа “хурмача қилиқлари” ҳам маълум бўлиб қолди. У Шўрчи туманидаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи 31 ёшдаги Гўзал Жобировага шу йил май ойида ўзини адвокатман, деб таништириб, собиқ турмуш ўртоғининг номида бўлган уйни “хамирдан қил суғургандек” расмийлаштириб беришга ишонтирган.

Натижада Денов туманидаги “Бободеҳқон” озиқ-овқат бозори ҳудудида Г.Жобированинг икки миллион 300 минг сўм пулини олиб, жуфтакни ростлаган.

ЎзА хабарига кўра, айни пайтда Соли Бойбўсиновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси, 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1